18:30 / 17.03.2021
1 702

Юрак касаллиги ҳақида ҳар бир аёл киши билиши керак бўлган 4 та муҳим факт

Юрак касаллиги ҳақида ҳар бир аёл киши билиши керак бўлган 4 та муҳим факт
Фото: «Домашний очаг»
Юрак касаллигига чалинган беморлар сони кундан кунга ортиб, дунёдаги ҳар тўртинчи ўлимнинг биттасини ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, кўпгина аёллар юрак хуружи ҳамда инфарктни эркакларнинг касаллиги, деб билади.

Гоҳида эса шифокорлар ҳам юрак хуружининг ўзига хос аломатларини инобатга олмайди ва аёллар касаллигини эркакларга қараганда кечроқ босқичида аниқлайди. Шунинг учун ҳам аёллар бу борада билиши керак бўлган 4 муҳим факт мавжуд.

Юрак касаллиги – бу «аёллар» касаллиги
Юрак касаллигидан ҳар йили эркакларга қараганда аёллар 28 фоизга кўпроқ вафот этади. Кўпинча аёлларда юрак хуружи бошқача тарзда намоён бўлади. Афсуски, бу аломатлар шифокорлар томонидан эътиборга олинмайди ва тўғри ташхисни жуда кеч қўяди.

Юрак касаллиги кўкрак бези саратонига қараганда анча хавфли
Ҳозирга қадар аёллар орасидаги ўлимнинг энг кенг тарқалган сабаби кўкрак бези саратони бўлишга қарамай, аслида юрак хуружидан вафот этаётганлар 10 баробарга кўпроқ. Албатта, бу кўкрак текширувидан мунтазам равишда ўтиб туришга ҳожат йўқ, дегани эмас. Аммо юрак саломатлигини ҳам эътибордан четда қолдирмасликка ҳаракат қилиш лозим.

Юрак касалликлари тобора ёшариб бормоқда
Юрак касаллигининг йилдан йилга ёшариб бориши ҳар қандай аёл учун хавфли, албатта. Айниқса, менопаузани бошдан кечирган аёлларда бу ҳол кўпроқ кузатилади. Шунингдек, ортиқча вазн, юқори қон босими, чекиш ва бошқа зарарли омиллар 30 ёшдаги аёлларда ҳам юрак хуружи ва инфарктни келтириб чиқариши мумкин.

Хавфнинг олдини олиш мумкин
Соғлом турмуш тарзи ва унинг юрак учун фойдалари ҳақиқатдир. Агар қариндошлар орасида инфаркт, юрак хуружи ва бошқа юрак касалликларига чалинган инсонлар бўлса ҳам, унинг кузатилиш хавфини сезиларли даражада камайтириш мумкин. Бунинг учун қон босимини назорат қилиш, чекишни ташлаш, ортиқча вазн тўпламаслик, спорт билан мунтазам шуғулланиш доимгидек зерикарли туюлиши мумкин. Аммо натижаси, албатта, намоён бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Юрак касаллиги ҳақида ҳар бир аёл киши билиши керак бўлган 4 та муҳим факт