15:00 / 22.03.2021
1 158

Шамоллаш ва иситма кўтарилганда «тез ёрдам» чақириш шарт эмас

Шамоллаш ва иситма кўтарилганда «тез ёрдам» чақириш шарт эмас
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирус касаллиги ва унга қарши эмланиш борасидаги аҳоли саволларига жавоб қайтарди.

Турли шамоллаш белгилари кузатилганларнинг ҳаммаси ҳам тез-тиббий ва шошилинч ёрдамга мурожаат этиши шарт эмас.

Агар сиз коронавирус билан касалланган бемор билан мулоқотда бўлган бўлсангиз ёки бир неча кун олдин мулоқотда бўлган соғлом одамда ПЦР-тест ижобий натижа берган бўлса ва сизда шамоллаш аломатлари бошланиб, тана ҳарорати 38 даражадан юқори, кучли ҳансираш ва йўтал, нафас олиш сони дақиқасига 25-30 дан юқори бўлса, пульсоксиметрда сатурация 92 дан тушиб кетган бўлган ҳолатларда, ўз оилавий шифокорингиз ёки поликлиника шифокорини топа олмаганингиздагина мустақил мурожаат этсангиз бўлади.

Қолган ҳолатларда, сизни назорат этаётган шифокорингизга ёки оилавий поликлиникадаги шифокорга мурожаат этиш керак.

Касалланаётган орасида болаларнинг кўплиги хабар қилинди. Улар орасида ҳам касалликни оғир ва ўта оғир ўтказаётганлар борми?
Болаларда коронавирус симптомларсиз, енгил ва ўрта оғир даражада кузатилаётганини амалиёт кўрсатмоқда. Бу ота-оналарнинг оилавий шифокор ёки педиатрга ўз вақтида мурожаат этиши ва шифокор назоратида даволашни олиб бораётгани натижаси деб ҳисоблаймиз.

Чунки қандай касаллик бўлмасин, шамоллашнинг илк аломатларида шифокорларга мурожаат этиб, уни коронавирус ёки йўқлигини аниқлаб олинса ҳамда стандартлар асосида тўғри даво олиб борилса, бу касаллик оғир даражага ўтмаслиги олимлар томонидан кузатилмоқда ва турли исботланган мақолаларда ёритилиб келинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Шамоллаш ва иситма кўтарилганда «тез ёрдам» чақириш шарт эмас