13:35 / 24.03.2021
1 596

Ички ишлар органларига ишга киритишни вада қилган фирибгарга ҳукм ўқилди

Ички ишлар органларига ишга киритишни вада қилган фирибгарга ҳукм ўқилди
Жорий йилнинг 18 февраль куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи тумани судининг очиқ суд мажлисида Ички ишлар органларига ишга киритишни вада қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Жиноят тафсилотларига кўра, 1987 йилда тўғилган Қучқоров Алишер (шахси ўзгартирилган) у алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, ўзига олдиндан таниш бўлган А.Бўронов билан ўзаро суҳбатлашиш жараёнида, уни Ички ишлар органларига ишга кириш мақсадида ҳужжат тайёрлаб юрганлигини билиб, мазкур ҳолатдан фойдаланиб, ўзини ИИОларига ишга жойлаштириш масалаларини ижобий ҳал қилишга қодир бўлган шахс сифатида кўрсатиб, гарчи ишга киритишга бирор-бир ваколатга эга бўлган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктирган бўлмасада, А.С.Бўроновда ўзига нисбатан сохта тасаввур уйғотиб, агар харажатларини қиладиган бўлса, уни Жиззах вилояти ёки Сурхондарё вилояти ИИОларига 10 кун муддат ичида ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, 2020 йил 16 январь куни Нарпай тумани, “Мирбозор” қўрғони ҳудудида 2000 АҚШ доллори миқдоридаги пулларни, 2020 йил январь ойи охирларида Хатирчи тумани, “Майдон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 500 АҚШ доллори миқдоридаги пулларни олиб, ўзининг таниш мансабдор шахсларига пора тариқасида бериш орқали уни ишга жойлаштириб қўйишга далолат қилиб, жами 2.500 АҚШ доллари, яъни сўмга нисбатан қиймати жами 23.883,2 минг сўм пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Суд, А.Қучқоровни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддасининг 1-қисми ва 28,211-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ҳ.Тухтаев
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи
туман суди судьяси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ички ишлар органларига ишга киритишни вада қилган фирибгарга ҳукм ўқилди