
Фото: ИИВ ахборот хизмати
Facebook'да президент Шавкат Мирзиёев номидан сохта аккаунт очиб, фуқароларга уй-жой ва банк кредитлари ажратишда ёрдам беришни ваъда қилиб, уларни чув туширган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси маълум қилди.
Хабар қилинишича, профиль эгаси мулоқот жараёнида ўзини Президент Администрацияси раҳбари деб таништириб, фойдаланувчилар билан ёзишмалар олиб борган, уй-жой ва банк кредитлари ажратиш ва бошқа масалаларда ёрдам кўрсатишини ваъда қилган.
Бунинг эвазига фуқаролардан 50 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача бўлган пул маблағларини пластик картасига туширган ҳолда ўзлаштириб, фирибгарлик йўли билан талон-торож қилган.
2021 йил 5 февраль куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудида тезкор-техник қидирув тадбири ўтказилиб, бу ҳаракатларни Чирчиқ шаҳар 3-кичик туманида вақтинча яшовчи 1982 й.т. М.М. содир этгани аниқланган ва телефон қурилмаси ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳозирда фуқаро М.М.га нисбатан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар