13:53 / 26.03.2021
1 392

МИБ Мўйноқда тадбиркор фойдасига 1,2 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликни ундирди

МИБ Мўйноқда тадбиркор фойдасига 1,2 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликни ундирди
Жорий йилнинг 22 феврал куни Мажбурий ижро бюроси Муйноқ туман бўлими иш юритувига Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 16 февраль кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор Муйноқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан ундирувчи “Asl Grand Oil” МЧЖ фойдасига жами 1 млрд. 272,3 млн. сўм қарз, давлат божи ва пеня ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иши қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор корхонага ижро иши юритувини қўзғаш тўғрисидаги қарори билан таништирилиб ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни ихтиёрий равишта бажариш учун 10 кунлик муддат берилган.

Шундан кейин, қарздорнинг номида мол-мулк мавжуд ёки мавжуд эмаслиги аниқлаш мақсадида “МИБ Ижро” дастурий таъминоти орқали сўровномалар юборилиб ушбу дастур орқали корхонанинг банк ҳисоб- рақамларига электрон инкасса орқали бант солинган.

Лекин, ихтиёрий муддат оралиғида талаблар бажарилмаганлиги сабабли, бўлим томонидан унитар корхонанинг номида аниқланган автотранспорт воситаларини хатлаш жараёнида, қарздор корхона томонидан ижро ҳужжатида белгиланган жами 1 млрд. 272 млн. 269,3 минг сўм қарздорлик тўлиғи билан тўланди ва ундирувчи “Asl Grand Oil” МЧЖ нинг ҳисоб рақамига ўтказилди.

Шу боис, мазкур ижро ҳужжати талаблари амалда бажарилганлиги туфайли Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41 моддасига асос тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Мўйноқда тадбиркор фойдасига 1,2 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликни ундирди