16:34 / 27.03.2021
2 119

МИБ: Damas автомашинаси савдога чиқарилди

МИБ: Damas автомашинаси савдога чиқарилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2002 йилдаги 26-сонли қарорига мувофиқ нотариус пул олиш, мулкни қайтариш ёки бериш билан боғлиқ нотариал тасдиқланган битим шартлари бажарилмаган тақдирда, қарзни сўзсиз ундириш тўғрисида ижро хати чиқариши ва ижросини таъминлаш учун Мажбурий ижро бюроси органларига юбориши мумкин.

Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига қарздор А.Ўткировдан ундирувчи “BETTA GAMMA INVEST MIKROKREDIT TASHKILOTI” МЧЖ фойдасига 60,6 миллион сўм пул маблағи ундириш тўғрисида нотариус ижро хати келиб тушган ва ижро ҳаракатлари ўтказишга киришилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида микрокредит учун гаровга қўйилган “DAMAS” русумли автомашина хатланган ва жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳозирда автомашина 65,7 млн. сўмга баҳоланиб, “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилган.

Ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжат оқибат келтириб чиқаришини унутмаслик лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Damas автомашинаси савдога чиқарилди