
Бугун, 31 март куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги бинонинг бир қисми қулагани акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қурилиш вазирлиги муносабат билдирди.
«Ушбу бино “ADVICE AND SOLUTIONS” МЧЖга тегишли бўлиб, Юнусобод тумани, А.Қодирий кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган. Бино ўзи қуламаган, балки жорий йилнинг 28 март куни иншоотни реконструкция қилиб, бизнес маркази биносига ихтисослаштириш мақсадида, демонтаж ишлари олиб борилаётгани сабабли режа асосида қулатилган. Бинонинг бир қисмини бузиш чоғида ҳеч кимга моддий ва жисмоний зарар етмаган», дейилади вазирлик муносабатида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар