13:30 / 01.04.2021
2 323

Танишининг суратини тарқатган қиз суд олдида жавоб беради

Танишининг суратини тарқатган қиз суд олдида жавоб беради
Фото: Тергов департаменти
Наманган вилояти, Марҳамат тумани ИИБ бошлиғи номига фуқаро 25 ёшли Назокат Т. ариза билан мурожаат қилиб, таниши 25 ёшли Мохирахон Т. уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш мақсадида унинг сурати устига гўёки «Назокат 50 000 сўм эвазига фоҳишалик билан шуғулланади» деган мазмунда ёзув, телефон рақами кўрсатилган суратни «Telegram» ижтимоий тармоғининг 1200 нафар обуначиси бўлган гуруҳга жойлаб, тарқатиб юбориши натижасида унинг шаъни ва қадр қимматини камситган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Мохирахон Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «г» банди (Туҳмат, яъни ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда била туриб шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, айб эълон қилинган. Ҳозирда ушбу жиноят иши тегишли тартибда туман судига юборилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Танишининг суратини тарқатган қиз суд олдида жавоб беради