23:43 / 01.04.2021
1 489

Божхоначилар гиёҳвандлик воситаларини яшаш хонадонида ноқонуний сақлаётган шахсни фош этишди

Божхоначилар гиёҳвандлик воситаларини яшаш хонадонида ноқонуний сақлаётган шахсни фош этишди
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сақлаш ва реализация қилинишига қарши курашиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумот асосида Қўштепа туманида туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Х.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, хонадондаги гилам остида ва мебель ичига целлофан пакетга ўраб жойланган яшил рангли ҳамда ўткир ҳидли 87 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар гиёҳвандлик воситаларини яшаш хонадонида ноқонуний сақлаётган шахсни фош этишди