Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида ўзганинг автомобилини миниб қочган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Тергов департаменти.
Маълум қилинишича, Марғилон шаҳар ИИБга 27 ёшли Абдуқаҳҳор К. исмли фуқаро мурожаат қилиб, 1 апрель куни соат 11:45 да шаҳарнинг Серқуёш кўчасида жойлашган уйининг олдида ўзига тегишли Spark русумли автомашинасини қолдириб, яшаш хонадонига кириб кетгани, орадан бир оз вақт ўтгач, кўчага қайтиб чиққанида автомашинаси йўқ эканлигини маълум қилган.
Ҳодиса жойига зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи етиб бориб, вилоят миқёсида «тўсиб ушлаш» тадбири эълон қилинган ва Абдуқаҳҳор К.га тегишли Spark русумли автомашинани муқаддам босқинчилик, ўғрилик жиноятлари учун бир неча маротаба судланган 33 ёшли Отабек А. маст ҳолатда Фарғона шаҳри «Бешбола» МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётганида ушланган.
Тергов ҳаракатлари давомида Абдуқаҳҳор К. автомашинасининг эшигини очиқ ва калитини ўт олдириш жойида қолдириб кетганлиги сабабли ушбу жиноят юз берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Отабек А.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу модда билан айб эълон қилинган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади