«Бу ерда 3та опа турибди. Нима қилай? Йўқот!» ёхуд Прокуратура ходимининг суҳбати эканлиги айтилган аудиоёзув бўйича баёнот
1 дақиқа ўқиш3.9K

Ижтимоий тармоқларда гўёки Фарғона вилоят прокуратураси ходимининг суҳбати сифатида ёзиб олинган аудиоёзув тарқалди. У икки кишининг телефондаги суҳбати бўлиб, унда шундай гаплар бор.
«- Ассалому алайкум, Комиловман!
- Муҳриддин ака?
- Ҳа.
- Мана бу ерда 3та опа турибди-да. Нима қилай?
- Йўқот, гаплашилди, йўқот!
- Булар кетмаяпти.
- Нима деяпти?
- Мана шу ерда ҳозир вилоят прокурорини ушлаймиз деяпти. Кетинглар десам ҳам йўқ деяпти», дейилади телефон суҳбатида.
Ушбу аудиоёзув юзасидан Фарғона вилоят прокуратураси расмий баёнот берди. Унга кўра, аудиоёзув вилоят прокуратураси биносига бириктирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг ўзаро суҳбати қайд қилинган бўлиб, ушбу жараёнда прокуратура ходимлари иштирок этмаган.
Ҳозирда Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Фарғона вилоят прокуратурасида фуқароларнинг қабули Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» Қонуни талаблари асосида йўлга қўйилганлиги маълум қилинган.

- #Фарғона Прокуратураси
- #Телефон Суҳбати
- #Аудиоёзув
- #Расмий Баёнот
- #Миллий Гвардия
- #Хизмат Текшируви
- #Фарғона Вилоят
- #Прокуратура Ходими
- #Телефон Суҳбат
- #Аудиоёзув Тарқалди
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…