13:33 / 16.04.2021
2 180

Олмалиқда яна саккиз нафар солиқчи ишдан олингани маълум бўлди


Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида сотувчиларнинг буюмларини зўрлик билан тортиб олган солиқчилар акс этган видео тарқалгач, ДСҚ раҳбари Шерзод Кудбиев мурожаат билан чиқиб, халқдан кечирим сўраганди.

Бироз ўтиб, воқеа айбдорлари бўлган уч нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ва барча махсус унвонлари бекор қилингани маълум бўлди.

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, тезкор текширув натижасида воқеада бевосита иштирок этган уч нафар солиқ инспектори билан бирга Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг яна 8 нафар ходими ишдан бўшатилган ва уларнинг барча махсус унвонлари бекор қилинган.

Шу билан бирга, Тошкент вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари ҳамда Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғига ҳайфсан берилди.
«Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида шу пайтга қадар ноқонуний фаолият юритган фуқароларга тегишли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, фаолияти қонунийлаштирилди. Уларга Олмалиқ шаҳридаги савдо марказидан тегишли жой ажратиб берилди. Шунингдек, кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилиб, улардан бирига тикув машинаси ҳадя этилди, — дейилади хабарда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмалиқда яна саккиз нафар солиқчи ишдан олингани маълум бўлди