Қидирувдаги шахс топилгач, 110,7 млн. сўм алимент қарзини тўлаб қўйди

1 дақиқа ўқиш102
Қидирувдаги шахс топилгач, 110,7 млн. сўм алимент қарзини тўлаб қўйди

Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суднинг 2024 йил 10 февраль кунги суд буйруғига мувофиқ, ундирувчи Н.М. фойдасига тарбиясидаги уч нафар фарзандлари таъминоти учун қарздор С.А.дан алимент ундириш белгиланган.

 Шунга қарамасдан қарздор томонидан алимент пуллари ўз вақтида тўлаб борилмаганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 110 млн. сўмдан ошиб кетган бўлиб, ушбу қарзни ундириш мақсадида, қарздорнинг яшаш манзилига борилганида, у ушбу манзилда яшамаётганлиги аниқланган.

 Қарздорнинг яшаш манзили ҳақида аниқ маълумот йўқлиги сабабли, унга нисбатан бўлим давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.

 Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қарздор Тошкент шаҳридан топилиб, жорий йилнинг 23 сентябрь куни юзага келган 110,7 млн. сўм қарздорликни собиқ турмуш ўртоғига тўлаб берган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?