date
views 1 960

Божхоначилар “Нексия”га яширилган дориларни фош этишди


Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг юртимизда ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро М.М. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг юкхонасида фуқаро М.М.га тегишли бўлган, умумий қиймати 66,5 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 770 дона “Лирика 300 мг” номли ва 560 дона “Регапен 300 мг” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар “Нексия”га яширилган дориларни фош этишди