Фарғонада картошка орасига яширилган наркотик фош этилди

Фарғонада картошка орасига яширилган наркотик фош этилди
Қисқача

Фарғона вилоятининг «Фарғона» чегара божхона постида Қирғизистондан олиб кирилаётган ноқонуний дори воситалари фош этилди. Текширув давомида картошка ва кийимлар орасига яширилган 6000 дона «Tawon liar» препарати топилган. Экспертиза натижаларига кўра, ушбу дорилар таркибида тақиқланган «Тапентадол» моддаси мавжудлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов чоралари кўрилмоқда.

Фарғона вилоятида божхоначилар томонидан ноқонуний дори воситаларини олиб киришга уриниш фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, Қирғизистондан кириб келган енгил автомашина “Фарғона” чегара божхона постида белгиланган тартибда текширувдан ўтказилган. Кўздан кечириш жараёнида ҳайдовчи томонидан олиб кирилаётган юклар орасида шубҳали маҳсулотлар аниқланган.

Аниқланишича, Сўх туманидан Фарғона шаҳрига йўлланган икки дона юк ичида кийимларга ўралган ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан картошкалар орасига яширилган катта миқдордаги дори воситалари бор бўлган.

Текширув натижасида жами 150 қути, яъни 6000 дона “Tawon liar” номли препарат топилгани маълум бўлди. Мутахассислар томонидан ўтказилган экспертизада ушбу дорилар таркибида "Тапентадол" мавжуд экани аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар