09:16 / 18.04.2021
2 341

Жиззахда қоидани бузган ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди


Жиззах шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчини ҳақорат қилган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимига нисбатан хизмат суриштируви ўтказилмоқда. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 12 апрель куни Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари З.П., З Ғ. ва Ш.М. Жиззах шаҳар Ислом Каримов шоҳ кўчасида тунги хизматни олиб бораётган вақтида ЙПХ инспектори Ш.М. томонидан «ВАЗ-2108» машинаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 99-бандида белгиланган талабларга амал қилмасдан ҳаракатланганлиги боис тўхтатилган.

ЙПХ ходими ҳайдовчидан меъёрий ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганда ҳайдовчи ҳужжатларини тақдим эта олмаган. Ҳайдовчи А.Ж.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома тузилиб, «ВАЗ-2108» вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига махсус эвакуатор ёрдамида олиб кетилаётганда ҳайдовчи ЙПХ ходимига эътироз билдириб, қаршилик кўрсатган. ЙПХ инспектори Ш.М. ҳайдовчи билан мулоқот жараёнида носамимий муносабатда бўлган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда қоидани бузган ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди