12:30 / 19.04.2021
2 130

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 302 кишида коронавирус тасдиқланди


Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 86 982 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 18 апрель куни мамлакатнинг 10 та ҳудудида жами 302 та касалланиш ҳолати аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг
  • 3 нафари Андижон вилоятида,
  • 1 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 1 нафари Қашқадарё вилоятида
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 18 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 59 нафари Тошкент вилоятида,
  • 206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, Андижонда 28 нафар, Қашқадарёда 1 нафар, Самарқандда 92 нафар, Сурхондарёда 5 нафар, Тошкент вилоятида 32 нафар, Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84 307 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда. Мамлакатда коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 638 нафарга етган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2037 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 302 кишида коронавирус тасдиқланди