18:18 / 22.04.2021
3 755

Президент ҳокимларга мурожаат қилди


Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича селектор йиғилиши ўтказмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида вилоят ва туман ҳокимларига мурожаат қилди.

— Ҳокимлар, шундай таҳликали оғир вақтда иқтисодиётни барқарор ушлаш қийин эканини тушуняпсизми? Нима учун давлат берган пулни тўғри сарфламаяпсиз?

Ҳудудларга ажратилаётган кредит ва бюджет маблағларини мақсадсиз ишлатиш, талон-торож қилиш ва коррупция ҳолатлари учраяпти.

Йўлдошев, Бобожонов, Бурхонов, Бош прокуратура департаменти (Дилшод Раҳимов) ажратиладиган маблағларнинг ҳар бир сўмини самарали ва мақсадли ишлатилиши устидан доимий ва таъсирчан назорат ўрнатсин. Андиша қилиш даври тугади. Ҳамма бирдек – қонун устувор, жазо муқаррар, — деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент ҳокимларга мурожаат қилди