20:43 / 26.04.2021
3 388

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”га рақобатдош авиакомпаниянинг илк самолёти олиб келинди


Бундан бир неча кун олдин ижтимоий тармоқ кузатувчилари орасида юртимизда самолёт чипталарининг нархлари жуда қимматлиги кўпгина муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Бунга “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га рақобатбардош компаниянинг йўқлиги деб қаралганди. Бугун Ўзбекистондаги биринчи хусусий авиакомпаниянинг илк самолёти олиб келинди.

Бу эса “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га жиддий рақаботдош пайдо бўлди дегани. Бугун самолётни кутиб олишга бағишланган тадбирда бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этди ва бу авиакомпания тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

“Airbus А320 русумли самолёт етиб келди. Кейинги 20 кун давомида иккинчиси ҳам етиб келади ва йил якунига қадар Airbus А330 русумли иккита самолёт етиб келиши кутилмоқда. Яқин бир-икки йил давомида қўшимча яна самолётлар олиниб, авиакомпания паркида учта Airbus А320 ва учта Airbus А330 самолётлари мавжуд бўлади. Авиация соҳасида монополияга барҳам берилди. Qanot Sharq Ўзбекистонда Uzbekistan Airways’га биринчи рақобатбардош авиакомпания бўлади”, - деган бош вазир ўринбосари.

Qanot Sharq Airlines авиакомпанияси 1998 йилда рўйхатга олинган бўлиб, юк ва йўловчи авиаташувларига ихтисослашган. 2003 йилдан 2012 йилгача компания “Ўзбекистон ҳаво йўллари”дан IL-76 самолётларини ижарага олган ва Ўзбекистондаги биринчи хусусий авиакомпания ўлароқ ўз чартер рейсларини амалга оширган. Компания 150 мингдан ортиқ йўловчи ташиган. Барча IL-76 самолётлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига ўтказилгач, компаниянинг эксплуатантлик сертификати тўхтатилган. Ўзбекистоннинг Qanot Sharq Airlines авиакомпаниясининг иккита Airbus А320-214 самолётини Ўзбекистонда UK32030 ва UK32031 рақамлари остида рўйхатдан ўтказган эди.

Qanot Sharq Airlines ҳудудий аэропортлардан Истанбул, Анқара (Туркия), Дубай (БАА), Жидда, Мадина (Саудия Арабистони), Москва, Санкт-Петербург (Россия Федерацияси) ва Алмати (Қозоғистон) йўналишларида авиақатновларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Умид қиламизки Qanot Sharq Airlines авиакомпанияси келажакда фақат чет давлатларга эмас маҳаллий қатновларни ҳам йўлга қўяди. Бу эса нархларни тушишига сабаб бўлса ажаб эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га рақобатдош авиакомпаниянинг илк самолёти олиб келинди