2 847
«Чироқчи воқеаси» бўйича яна 2 нафар ИИБ ходими 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган

Қашқадарё вилоятида ИИБ биносидан жасади чиққан марҳум Юсуф Абдураҳмонов ўлимида айбланган яна 2 нафар ИИБ ходими уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Таъкидланишича, Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судида кўриб чиқилган жиноят ишида ИИБ ходимлари — Ж.Р. ва Р.К. Жиноят кодексининг 234-моддаси (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ва 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан айбли деб топилган.
«Қамалганларнинг бири жиноят қидирув бўлими ходими бўлса, яна бири профилактика инспектори ҳисобланади. Уларнинг ҳар бирига уч йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манба.
«Дарё» манбаси берган маълумотга аниқлик киритиш мақсадида Қашқадарё вилоят судининг ОАВлар билан ишловчи масъули Фарҳод Тиловов билан боғландик. Вазиятга аниқлик киритган масъул ҳақиқатдан ҳам жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судида «Чироқчи воқеа»си айбдорларига ҳукм ўқилганини, бироқ ҳукм эълон қилинганидан сўнг ўтиши лозим бўлган муддат тугамаганлиги учун маълумотни очиқлай олмаслигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, туман ИИБда қийноққа солинган 32 ёшли Юсуф Абдураҳмонов ўлими жамоатчиликка маълум бўлгач, «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Қурбон Остоноев «Нурбек исмли ходимдан сўнг ёнимга Анвар дегани келди. У ҳам ҳақорат қилди, урди. Жавобларим маъқул келмадими, ‘противогаз’ кийдириб, қийноққа сола бошлади. Худди ёш боладек чаккамга тарсаки туширарди. Ўша куни хона бурчагида қўлимни кўтартириб, турғизиб ҳам қўйишди. Ўзлари эса ухлади», деганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар