23:00 / 27.04.2021
4 053

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистонга келди


Фото: ИЗВЕСТИЯ/Зураб Джавахадзе

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов билан Бухорода музокаралар ўтказади.


Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Эртага, 28 апрель куни Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов билан музокаралар ўтказилади. Учрашув Бухорода бўлиб ўтади.

«Учрашувда халқаро ва минтақавий хавфсизлик, Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган», дейилган Россия мудофаа вазирлиги баёнотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистонга келди