10:33 / 28.04.2021
2 820

Ўзбекистондан 2021 йил бошидан бери 4 минг киши кўчиб кетди


Ўзбекистондан январь—март ойларида жами 4094 киши бошқа мамлакатларга доимий яшаш учун жўнаб кетган, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитасига таяниб Spot.

Таъкидланишича, ушбу рақамлар вақтинчалик миграция кўрсаткичларига тегишли эмас. Энг кўп одам (3372 киши) Қозоғистонга кўчиб кетган. Иккинчи ўринда эса Россия — 526. Шунингдек, 60 киши Исроилга, 24 киши Қирғизистонга, 9 киши Тожикистонга, яна 103 киши бошқа мамлакатларга кўчиб кетган.

Ўзбекистонга эса йил бошидан бери 578 киши кўчиб келган. Бу ерда ҳам Қозоғистон биринчи ўринда (210 киши), Тожикистон иккинчи ўринда (137 киши), Россия учинчи ўринда (99 киши). Шунингдек, 27 киши Қирғизистондан, 21 киши Туркманистондан, яна 84 киши бошқа мамлакатлардан кўчиб келган.

Ҳозирда Қозоғистонда этник қозоқларни мамлакатга қайтариш дастури амалга оширилмоқда. Репатриантларни оралманлар ёки қандаслар деб аташади, улар маълум имтиёзларга эга, масалан, иш ва уй-жой билан таъминланишда ёрдам кўрсатиш, нафақа, университетларга киришда алоҳида квоталар каби.

2020 йилда уларнинг сони 12 мингдан ошган бўлиб, уларнинг 30 фоизи собиқ ўзбекистонликдир. 1991 йилдан бери жами 1,7 миллионга яқин этник қозоқ Қозоғистонга қайтиб борган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондан 2021 йил бошидан бери 4 минг киши кўчиб кетди