15:20 / 29.04.2021
1 524

Тадбиркордан 234 млн. сўм солиқ қарзи нақд шаклда ундирилди


Олтиариқ туманидаги “Олтиариқ монтаж спецстрой сервис” МЧЖ қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланиб давлатга 234 млн. сўм солиқ қарзини тўлашдан бўйин товлаб келган.

26.01.2021 йилда Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлими томонидан қўзғатилган ижро иши юритуви бўйича қарздор жамият масъуллари бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан солиқ қарзини тўлашга умуман эътибор қаратмаган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг банк ҳисоб рақамида пул маблағи йўқлиги ва транспорт воситаси ҳам аниқланмаганлиги сабабли  жамиятнинг бошқа тадбиркорлик субъектларида дебитор ҳақдорлиги мавжудлиги аниқланган.

Дебитор ҳақдорлик ҳисобидан солиқ қарзини ундиришга киришила бошланганида, буни қарангки қарздор жамият масъуллари 234 млн. сўм солиқ тўловларини нақд шаклда тўлаб кетишган. Бунинг устига ўз вақтида тўланмагани сабабли 11 млн. сўм ижро йиғими қўшимча равишда ундириб олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркордан 234 млн. сўм солиқ қарзи нақд шаклда ундирилди