22:22 / 01.05.2021
2 254

1 майдан нималар ўзгарди?

1 майдан нималар ўзгарди?

2021 йил 1 майдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этамиз.

Молиявий маълумотлар
Қуйидагиларга оид молиявий маълумотларни ОАВ ва Интернетда эълон қилиш амалиёти жорий этилади:
  • давлат органлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромади ва харажатлари;
  • устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда уларга устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли бўлган юридик шахслар харидлари;
  • давлат субсидия ва грантларининг миқдорлари ва олувчилари.
Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш тартиби
Мамлакатимизга 2005 йил 1 январга қадар келиб, доимий яшаётган, шунингдек мамлакатимизда 15 йил давомида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилинади.

International English Language Testing System
Халқаро имтиҳон тизимлари – International English Language Testing System (IELTS), Test of English as a Foreign Language internet Based Test (TOEFL) iBT, Graduate Management Admission Test (GMAT), Graduate Record Examinations (GRЕ), Scholastic Assessment Test (SAT) бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади).

Ijro.gov.uz тизими
Барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат Ijro.gov.uz тизимида амалга оширилади.

Янги қурилиш
Янги қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли бино ва иншоотларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмик даражаси, юк кўтарувчи конструкциялар материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичларини назарда тутувчи электрон техник паспортларни шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » 1 майдан нималар ўзгарди?