14:31 / 02.05.2021
2 023

Самарқандда 37 ёшли аёлни 1000 доллар эвазига Туркияга фоҳишалик учун сотган эркак ушланди


Фото: Тергов департаменти
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 27 апрель куни 37 ёшли танишини алдов йўли билан Туркияга фоҳишалик учун сотиб юбораётган эркак ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, апрель ойининг бошларида 28 ёшли эркак А.Ҳ. таниши 37 ёшли И.О.нинг ишончига кирган. Унга Туркиядан яхши иш топиб беришини ва у ерга кетишида ҳам ёрдам беришини ваъда қилиб, унга тегишли фуқаролик паспортини олиб қўйган. И.О.ни фуқаро С.га 1000 АҚШ доллар эвазига сотишга келишган.

Маълум қилинишича, А.Ҳ. 27 апрель куни соат 22:00 ларда Пастдарғом тумани «Тинчлик» маҳалласида жойлашган кафелардан бирида фуқаро С. билан савдолашиб, 1000 АҚШ доллардан 800 АҚШ долларни олаётган вақтида вилоят Ички ишлар бошқармаси ТЕҚКБ ва Пастдарғом тумани Ички ишлар бўлими ТЕҚКГ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Фото: Тергов департаменти
Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда 37 ёшли аёлни 1000 доллар эвазига Туркияга фоҳишалик учун сотган эркак ушланди