22:52 / 07.05.2021
2 708

Метрода юзага келаётган носозлик сабабларидан бири айтилди


Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев.
Фото:«Xabar.uz»

Бугун, 7 май куни Транспорт вазирлиги ва «Тошкент метрополитени» УК ташаббуси билан пресс-тур ташкил этилди.
Тадбирда вазирлик ва метрополитен расмийлари, журналистлар қатнашди.

Маълумки, сўнгги ойда метрода бир қанча носозликлар рўй берди. Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг Xabar.uz мухбирига айтишича, бунинг сабабларидан бири янги линиялар ишга туширилиши сабаб қатнов ва йўловчилар сонининг кўпайишидир.

«Мана Юнусобод ва Сергели йўналишлари ишга тушди. Шаҳарнинг деярли барча бурчакларидан метро орқали марказга келадиган шароит яратилмоқда. Йўловчилар оқимининг кўпайиши натижасида Чилонзор линиясига оғирлик тушмоқда. Йўналишлар кўпаймасидан аввал кунлик кўрсаткичимиз 180 минг нафардан зиёд эди. Ҳозир эса 320-330 мингга чиқдик. Бу ҳам сабаблардан бири. Аввал эллик киши бўлган поезд энди юз кишини олиб юрмоқда», — дейди Анвар Жўраев.

Шунингдек, Тошкентда илк бор транспорт картаси берадиган банкомат ўрнатилди. Ушбу қурилма орқали йўловчилар картага эга бўлишлар мумкин. Яқин вақтлар ичида бундай банкоматлар гавжум бекатларда ҳам ўрнатилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган апрел ойининг ўзида метрода қатор носозликлар кузатилди: дастлаб Сергели йўналишида поезд юрмай қолди, сўнгра ҳаракат вақтида метро эшиги ёпилмай қолганига гувоҳ бўлдик, 28 апрел куни эса «Мустақиллик» ва «Пахтакор» метро бекатлари оралиғида қатнов тўхтаб, йўловчилар пиёда ҳаракатланишга мажбур бўлишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Метрода юзага келаётган носозлик сабабларидан бири айтилди