01:39 / 09.05.2021
5 525

Тошкентда вафот этган боланинг суратини интернетга жойлаб, шу орқали хайрия пули тўплаган аёл ушланди


Фото: «Yuz.uz»
Тошкент шаҳар Олмазор туманида вафот этган боланинг суратидан фойдаланиб, хайрия пули йиғган 26 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақда «Yuz.uz» хабар берди.

Олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида номаълум шахс томонидан интернет тармоғида 2021 йил 8 февраль куни Украинада бош мия ўсимтаси касаллиги оқибатида вафот этган боланинг ҳамда шахси номаълум бўлган, оғир касалликка чалинган икки нафар боланинг суратларини интернетдан кўчириб олгани аниқланган. Расмларнинг остига фарзандлари оғир касалликка чалингани сабаб уларнинг тиббий муолажаларига 10 000 ва 20 000 доллар пул маблағлари зарурлигини айтиб, пулни қабул қилиш учун банк пластик карталарини кўрсатиб, ижтимоий тармоқларда сохта хайрия эълони қолдирган.

Таъкидланишича, эълонларда жойлаштирилган касал болаларнинг фотосуратларидан таъсирланган фуқаролар томонидан 5 минг сўмдан 1 миллион сўмгача бўлган пул маблағлари сохта хайрия эълонлари остида кўрсатилган карталарга ўтказилган.

Шунингдек, 20 февраль куни тезкор маълумотлар асосида Тошкент шаҳар Олмазор тумани Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилган. Унда мазкур ноқонуний ҳаракатни Олмазор тумани Қамарнисо кўчасида яшовчи 26 ёшли Н.Р. содир этгани аниқланиб, унга тегишли бўлган икки дона банк пластик карталари ва смартфон ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Фуқаро Н.Р.га нисбатан 6 май куни Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (такроран содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда вафот этган боланинг суратини интернетга жойлаб, шу орқали хайрия пули тўплаган аёл ушланди