15:15 / 10.05.2021
837

Коронавирусга қарши эмланишнинг 2-босқичида ножўя таъсирлар такрорланадими?

Коронавирусга қарши эмланишнинг 2-босқичида ножўя таъсирлар такрорланадими?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева ушбу саволга жавоб берди.

«Вакцинациянинг 1-босқичида эмлашдан кейин биринчи 3 кунликда ножўя таъсирлар, яъни тана ҳароратини 38° даражагача кўтарилиши, вакцина олган жойда махаллий қизариш, бир оз оғриқ ёки бўртиб туришлар, баъзиларда енгил 2-3 кунда ўтиб кетувчи шамоллаш аломатлари, нисбатан танадаги мушакларда ёки бўғимларда 1-2 кунлик оғриқлар кузатилган бўлса, бу ҳолатлар 2-босқичдан кейин айнан шу одамларда кузатилиши ҳам, кузатилмаслиги ҳам мумкин.

Вакцинадан кейинги вақтинчалик реакциялар инсон организмининг индивидуал мослашувчанлигига боғлиқ. Агар 1-босқичдан сўнг кучли аллергик реакция кузатилган бўлса, бу ҳақида шифокорни хабардор қилиш керак.

2-босқичда ҳам бу аллергик реакция кузатилиши мумкин», дейди Севара Убайдуллаева.

Шунингдек, мутахассис барча эмланаётганларни 2-босқич эмланишдан олдин яна бир бора шифокор кўригидан ўтишларини,  қон босимларини назорат қилишлари ва эмлаш кунидаги бирор шикоятлари бўлса албатта тиббиёт ходимига айтишлари кераклигини эслатган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Коронавирусга қарши эмланишнинг 2-босқичида ножўя таъсирлар такрорланадими?