19:40 / 11.05.2021
928

Университетга ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Университетга ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Фуқаро И.Ж., Ж.Х. ва Д.Х.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Д.ни Қорақалпоқ Давлат университетининг жисмоний тарбия факультетига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ доллари қийматида 3 000 АҚШ доллари ва 20 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар, амалдаги қонунчиликка кўра, Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга ҳам оширилган тўлов-контракт тўловини тўлаш шарти билан ўқишга кириш имконияти яратилган.

Агарда ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган бўлсангиз, олий таълим муассасасига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Кириш имтихонлари бўйича бошқа имтиёзлар ҳақида шу ерда батафсил танишишингиз мумкин», дейилади хабарда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Университетга ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди