10:43 / 14.05.2021
1 582

Фарғонада 34 млн сўмлик кимёвий дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди


Фото: Фарғона вилоят Божхона бошқармаси

Фарғона вилоятида божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 34 миллион сўмлик кимёвий дори воситаларини мамлакат ҳудудига ноқонуний тарзда олиб кириш режаси фош этилди.


Маълум қилинишича, Фарғона вилоят Божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Фарғона тумани ҳудудида тезкор тадбирлар ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида Водил—Олтиариқ йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Б.Н. бошқарувидаги Lacetti автомашинаси кузатувга олинган. Автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган. Натижада автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 34 миллион сўмлик 6 турдаги кимёвий дори воситалари борлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада 34 млн сўмлик кимёвий дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди