Ўзбекистонликлар 18 ёшни никоҳ учун эрта деб ҳисобламоқда

1 дақиқа ўқиш2.6K
Ўзбекистонликлар 18 ёшни никоҳ учун эрта деб ҳисобламоқда
Ўзбекистонликлар 21—25 ёшни ҳам қизлар, ҳам йигитлар учун оила қуришга энг яхши ёш деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган социологик тадқиқотга таяниб, ЎзА хабар берди.

«Эрта никоҳлар, уларнинг сабаб ва оқибатлари тўғрисида ўзбекистонликларнинг фикри» мавзусидаги тадқиқот ўзбекистонликларнинг мазкур воқеликка муносабати билан боғлиқ масалаларни ўрганиш имконини берган. Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 18 ёш – эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам қонун билан белгиланган никоҳ ёши эканидан хабардорлиги ўртача даражада ифодаланган.

Ўзбекистонликлар 21—25 ёшни ҳам қизлар, ҳам йигитлар учун оила қуришга энг яхши ёш деб ҳисобламоқда. Бошқача айтганда, респондентларнинг фикрига кўра, ёшларнинг никоҳга кириш вақтини кечиктиришлари уларга маълумот олиш ёки касб-ҳунар эгаллаш, моддий мустақил бўлишга имкон беради.

Телефон сўрови, умуман олганда, эрта никоҳ одатда эрта ёш орқали аниқланиши ҳақидаги тўғри тасаввурни аниқлаб берган. Айни пайтда респондентларнинг 18 ёш ҳам қизлар, ҳам йигитлар томонидан никоҳ тузилиши учун эрта ёш ҳисобланишига ишончлари комил.

Респондентларнинг фикрига кўра, аёл учун эрта никоҳга кириш ва бунинг натижасида барвақт ҳомиладорлик ва туғиш унинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, жумладан, қизларга ҳаётнинг турли соҳаларида ўзини намоён қилиши учун имкониятлар ва таълим олишни чеклайди.

Ўтказилган сўров эрта никоҳлар сабабларини аниқлаш имконини берган. Улар орасида:
  • ота-оналарнинг ўз фарзандлари оилавий ҳаётини тезроқ йўлга қўйишга интилиши — 48,1 фоиз;
  • лозим даражадаги тарбиянинг мавжуд эмаслиги ва ёшларнинг репродуктив саломатлик масалаларида саводсизлиги — 25,9 фоиз;
  • фойдали никоҳ ҳисобидан ўзининг моддий аҳволини ўнглаш истаги — 22,5 фоиз;
  • режалаштирилмаган ҳомиладорлик 15,2 фоиз ва ҳоказолар бор.
Ўзбекистонликлар эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари сифатида қуйидагиларни кўрсатган: эҳтимолий ажримлар (49,6 фоиз), хотин-қизларнинг репродуктив саломатлиги ва болалар саломатлигига салбий таъсир (44,8 фоиз), эҳтимолий маиший зўравонлик (19,5 фоиз) ва ҳаётнинг турли соҳаларида ўзини намоён қилиш имкониятига салбий таъсир (17,5 фоиз).
Маълумот учун, 2021 йилнинг январь—март ойлари ҳолатига республика бўйича 59 754 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?