Фото: «Газета.uz»
Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги «Уста Нормат» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Алишер Икромовни турли ножўя сўзлар билан ҳақоратлаб, унга нисбатан жисмоний куч ишлатган. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хабар берди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати масъул ходимлари ҳамда Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси раҳбарияти воқеага аниқлик киритиш мақсадида Алишер Икромов билан боғланиб, ҳолат бўйича дастлабки маълумотларни олган.
Қайд этилишича, Бахтиёр Раҳмонов маҳалла раисини унинг хизмат вазифасига алоқадор бўлмаган бошқа масалани бажармагани учун уни ҳақоратлаган ва куч ишлатган.
«Жорий йилнинг 9 май куни у «Уста Нормат» маҳалласи Деҳқонобод кўчасида жойлашган, Б.Раҳмоновнинг ота уйига чақиртирилади. У бу ерда ўзининг хизмат вазифасига алоқадор бўлмаган, умуман бошқа бир масаланинг бажарилмаганлиги бўйича Б.Раҳмонов томонидан турли ножўя сўзлар билан ҳақоратланади, ҳатто унга нисбатан жисмоний куч ишлатилади», дейилади хабарда.
Айни вақтда мазкур ҳолат Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири назоратига олинган ҳамда вазирлик ишчи гуруҳи томонидан воқеа тафсилотлари батафсил ўрганилмоқда.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ишчи гуруҳ хулосаси асосида А.Икрамовнинг, умуман, маҳалла тизимидаги барча ходимларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчиликда белгиланган ҳамда ўз ваколати доирасидаги барча чораларни амалга оширишини маълум қилган.
Қўшимча қилинишича, 2013 йил 22 апрелда янги таҳрирда қабул қилинган, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига кўра, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Раҳмонов 2021 йил январида Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади