Шавкат Мирзиёев тиббиёт тизимида 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилинишини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг вилоят, туман ва шаҳар қуйи бўғинлари ҳамда маҳаллий ижро идоралари томонидан қай даражада амалга оширилаётганига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Таъкидланишича, тиббиёт тизимида 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилинади.
«Биринчиси – бирламчи тиббиёт бўғинини касалликни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.
Иккинчиси – ихтисослашган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.
Учинчиси – рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.
Тўртинчиси – тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
Бешинчиси – тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.
Бу ишларни вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар тиббиёт раҳбарларининг ҳаммаси ҳам аниқ тушуниб, ишлаяптими, деган саволга, афсуски, ҳозирча жавоб йўқ», – деди давлат раҳбари.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Таъкидланишича, тиббиёт тизимида 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилинади.
«Биринчиси – бирламчи тиббиёт бўғинини касалликни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.
Иккинчиси – ихтисослашган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.
Учинчиси – рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.
Тўртинчиси – тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
Бешинчиси – тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.
Бу ишларни вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар тиббиёт раҳбарларининг ҳаммаси ҳам аниқ тушуниб, ишлаяптими, деган саволга, афсуски, ҳозирча жавоб йўқ», – деди давлат раҳбари.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…