23:53 / 28.05.2021
4 652

Раматов, Бобожонов, Парпиев... Ҳар бир вилоятга жавобгар белгиланди


Фото: Президент матбуот хизмати
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури давлат дастурларини амалга оширишда қолоқликлар мавжуд ҳудудларга Президент Администрацияси, Ҳукумат, Ҳисоб палатаси ва вазирликлардан масъул раҳбарлар йил якунига қадар бириктирилади. Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши давомида барча ҳудудларга жавобгар мутасаддиларни номма-ном санаб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар бермоқда.

«Очилбой Раматов, Жамшид Қўчқоров, Ботир Зокиров вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга, икки ҳафта муддатда барча объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини якунлаб, қурилиш-таъмирлаш ишларини бошлаши зарур. Бунда, бир ҳафта муддатда боғча, мактаб, оилавий шифокор пункти, поликлиника каби ижтимоий соҳа объектларини бўйича лойиҳа ҳужжатлари якунига етказилиши керак.

Бош прокурор ўринбосари Мавлонов дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан кунлик назоратни кучайтириб, ҳар ҳафта камида 2 тадан вилоятга чиқади ва муаммоларни бартараф этишга кўмаклашади.

Шунингдек, дастурларни амалга оширишда қолоқликлар мавжуд ҳудудларга Президент Администрацияси, Ҳукумат, Ҳисоб палатаси ва вазирликлардан масъул раҳбарлар йил якунига қадар бириктирилади.

Бунда, Турсунхон Худайбергенов — Қорақалпоғистон ва Жиззах вилоятига;
Очилбой Раматов — Қашқадарё ва Самарқандга;
Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Исломов ва Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари Саидкаримов — Тошкент вилоятига;
Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Усмонов — Тошкент шаҳрига;
Пўлат Бобожонов— Хоразмга;
Раҳмат Маматов — Бухорога;
Ботир Парпиев — Сурхондарёга;
Қўлдошев — Сирдарёга бориб, барча масалаларни жойида ҳал этишга ёрдам беради.

Худайбергенов, Раматов бириктирилган ҳудудлардан ташқари, барча ҳудудларда ишларнинг боришига ҳамда муаммоларни жойининг ўзида ҳал этилишига шахсан масъул ва жавобгар бўладилар», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга, дастурларда жорий йил учун белгиланган барча ишларни 1 октябрга қадар якунлаши кераклигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Раматов, Бобожонов, Парпиев... Ҳар бир вилоятга жавобгар белгиланди