Гидрометеорология хизмати 3-7 июн кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши бўйича хабар берганди. Шу сабабли ташкилот иссиқ об-ҳаво бўйича бир қанча тавсиялар тақдим этди.
«Ёз ойининг иссиқ ҳавоси инсон ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирмайди. Аммо ўзингизни иссиқнинг баъзи салбий таъсирларидан, айниқса, энг иссиқ кунлардан ҳимоя қилишингиз керак.
Узоқ вақт давомида, айниқса кун ўртасида қуёш остида бўлмасликка ҳаракат қилинг. Агар бунинг иложиси бўлмаса, танангиз ва бошингизни қуёш нурларидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилинг. Совутгичдаги музли ичимликлар эмас, балки кўп миқдорда илиқ сув ёки энг яхшиси кўк чой ичинг.
Намликни ўз ичига олган мева, сабзавот маҳсулотларни кўплаб истеъмол қилинг. Жуда аччиқ ва ёғли овқатлардан сақланинг. Совутиш мосламалари билан жиҳозланган дўконлардан озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олманг, чунки бу маҳсулотлар қанча вақт қуёшда бўлганини билмайсиз.
Кондиционерли хонада бўлганингизда, совуқ ҳавонинг тўғридан-тўғри оқими остида ўтиришдан сақланинг ва кондиционерни 18 даражадан пастроқга дастурлаштирманг. Юрак-қон томир касалликлари бор инсонлар дори-дармонларни қабул қилиш бўйича шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим». “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди
2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади?