12:10 / 08.06.2021
1 648

Рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

 
Республикамиз ҳудудидан рангли металл ва унинг парчаларини ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш борасида божхона органлари томонидан тизимли равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида чегара олди ҳудудида харакатланаётган фуқаро К.М. бошқарувидаги “Хундай Портер” автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада яшиклар ортига яшириб жойланган умумий қиймати 15,6 миллион сўмлик 25 дона синтетик қопларда 995 кг мис рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб ушбу ҳудудда фуқаро А.Т бошқарувидаги яна бир “Хундай Портер” автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Буни қарангки ушбу автомашинада ҳам маҳаллий ўғитлар остига яширилган 15,6 миллион сўмлик 25 дона синтетик қопларда 995 кг мис рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди