Фото: «Doctor Smart»
Коронавируснинг мутацияга учраши унинг симптомлари ўзгаришига олиб келди. Лондон Қироллик коллежи олимлари айтишича, айни пайтда COVID-19нинг энг кўп тарқалган симптомлари — бош оғриғи, тумов ва томоқ оғриғи.
Буюк Британия соғлиқни сақлаш миллий хизмати иситма, тинимсиз йўтал, ҳид ва таъм билишнинг йўқолишини ҳамон асосий симптомлар деб ҳисоблайди.
Генетик эпидемиология профессори Тим Спектор аниқлик киритишича, коронавируснинг «ҳиндча штамми» энди оддий шамоллашни эслатади. Бу хил симптоми бор кишилар COVID-19 тести топширишлари тавсия этилмоқда. Шунда касаллик тарқалишининг олди олинади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса иситма, қуруқ йўтал ва ҳолсизликни COVID-19нинг асосий симптомлари сифатида таснифлаган.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотига кўра, коронавирус пандемияси даврида жаҳонда 175,2 миллион киши касалланди, ковид қурбонлари сони 3,7 миллион нафардан ошди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди
Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди
Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди
Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди
Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди
Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади