15:15 / 26.06.2021
3 884

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Биз сиз қўяётган талаб даражасида ишлашга улгурмай қоляпмиз»


25 июн куни президент Шавкат Мирзиёев Чирчиқ дарёси бўйида тикланган махсус айвонда Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари билан учрашди.

Kun.uz хабарига кўра, давлат раҳбари Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан маҳаллалар ободончилиги бўйича сусткашлик сабаби ва бунинг ечимлари тўғрисида ҳисобот сўради:
“Тўғрисини айтсам, биз сизнинг талабларингиз ортидан улгурмай қоляпмиз. Ҳозир сиз бизга ҳар қанча зарур маблағни ажратиб беряпсиз.
Лекин муҳтарам президент, ишончингизни албатта оқлаймиз. Шу йилнинг 1 октябргача 531 та маҳалладаги барча масалаларни ҳал қиламиз. Уйларнинг томини ҳам, сув таъминотини ҳам қиламиз. Лойиҳаларимиз кўлами жуда катта, ишсизликни бартараф қилиш бўйича дастурларимиз шахсан бош вазиримиз назоратида турибди. Қурилишларимизга вилоятлардан келган юртдошларимизни ҳам расмий иш билан таъминлаймиз.

Сизга қизиқ тенденция тўғрисида айтмоқчиман: вилоятларда аҳолига 10-20 сотихдан ер бериш тўғрисида қарор қабул қилганингиздан кейин Тошкент шаҳрида ишлаб турган жуда кўп ишчилар “Мен президент берган ердан олиб ишлашим керак” деб уйларига қайтиб кетдилар”, деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Бунга жавобан давлат раҳбари шошма-шошарликка йўл қўймаслик, сифатга эътибор бериш зарурлигини таъкидлади.
“1 октябргача битказишимиз керак экан, деб шошилманглар. Мен ундай талабни қўйганим йўқ. Майли, 1 ноябр ёки декабр бўлсин. Муҳими ишларни сифатли бажаринглар. Асфальт бир йилга бормай кўчиб кетмасин, томдан сув ўтмасин. Президент ажратиб бераётган бўлса ҳам халқнинг пули бу. Муҳими, бажарилган ишларимиздан маҳаллаларимиздаги одамлар рози бўлишсин.

Мен маҳалла раисларининг маошлари масаласига ҳали қайтаман. Ҳали маҳалла йиғини обрўсини янада кўтарамиз, келажакда олийгоҳларга маҳалладан тавсия бўйича қабул қиламиз”, деди давлат раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Биз сиз қўяётган талаб даражасида ишлашга улгурмай қоляпмиз»