23:55 / 30.06.2021
2 118

Янги ўқув йилидан барча учун таълим кредити имтиёзли шартларда ажратилади


Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этаётгани ҳақида хабар бергандик.
Иқтидорли, лекин олийгоҳда контракт асосида ўқиш имконияти бўлмаган ёшларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратамиз.

Маълумки, бугунги кунда ота-оналар фарзандини олийгоҳда ўқитиш учун 22-28 фоиз ставкада таълим кредитини 3 йил муддатга олмоқдалар. Лекин бу ҳаммага, айниқса, узоқ ва чекка жойларда яшайдиган оилаларга оғирлик қилаётгани ҳам бор гап.

Шуни ҳисобга олиб, янги ўқув йилидан барча учун таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасида, яъни жорий йилда 14 фоиз ставкада ажратилади.

Бунга қўшимча равишда, таълим кредитларини қоплаш учун йўналтирилган маблағлар даромад солиғидан ҳам озод қилинади.
«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандларига олийгоҳдаги ўқишнинг биринчи йили учун, контрактни бюджетдан тўлаб бериш тартиби жорий этилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар ва талабалар форумида маълум қилди. Ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун ёш оилаларга қўшимча 2 мингта квота ажратилади ва ушбу мақсадлар учун бюджетдан 60 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Шунингдек, «Темир дафтар»да қайд этилган оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари ва мактаб формаси сотиб олиш учун август ойида 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги ўқув йилидан барча учун таълим кредити имтиёзли шартларда ажратилади