12:16 / 05.07.2021
2 679

Ревматизм ривожланаётганидан дарак берувчи симптомлар


Фото: «Домашний очаг»
Бириктирувчи тўқималарнинг яллиғланиши ҳисобланган ревматизмда юрак, бўғин ва қон томирларидан ташқари, марказий нерв системаси, нафас аъзолари ва ошқозон-ичаклар тракти азият чекади. Саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммолар келиб чиқишининг олдини олиш учун касалликка хос симптомларни билиш ва эрта ташхис қўйиш муҳим саналади.

Чарчоқ
Енгил депрессия ва руҳий сиқилиш билан кечадиган ревматоид артритга хос илк симптом саналади. Аксарият ҳолларда бу беморнинг грипп ёки бошқа вирусли касалликлардан тузалаётган беморнинг ҳолсизлигига ўхшаб кетади. Ҳолсизлик сизнинг доимий ҳамроҳингизга айланган бўлса, шифокорга боришни унутманг.

Тана ҳароратининг пасайиши
Ревматоид артрит ривожланаётганидан дарак берувчи яна бир симптом тана ҳароратининг доимий равишда паст бўлиши саналади. Айрим яширин кечувчи яллиғланиш жараёнлари паст ҳамда кўтарилмайдиган ҳарорат билан намоён бўлади. Агар бу белги бошқа аломатлар билан бирга кечса, шифокорга боришни кечга қолдирмаслик керак.

Вазн ва иштаҳанинг йўқолиши
Артрит танадаги тўқималарда ривожланадиган яллиғланиш жараёни ҳисобланади. Иштаҳанинг бўғилиши ва бунинг натижасида вазн камайиши эса унга хос белгилардан саналади. Умуман олганда сабабсиз вазн йўқолиши рад қилиш керак бўлмаган ўзгариш саналади.

Оғиз ва кўзларнинг қуриши
Оғиз ва кўзларнинг қуриши ҳам ревматоид артритга хос кенг тарқалган аломатлардан ҳисобланади ва аксарият ҳолларда бошқа одатий симптомлардан эртароқ пайдо бўлади.

Кўкрак соҳасида оғриқ
Айниқса, нафас олганда кузатиладиган кўкрак соҳасидаги оғриқ ҳам ревматоид артрит билан боғлиқ бўлади. Гап шундаки, баъзи беморларда яллиғланиш ўпка, юрак соҳасида ривожланади ва шунинг учун ҳам нафас олиш жараёни оғриқли бўлади. Нима бўлган тақдирда ҳам ўқтин-ўқтин такрорланадиган кўкрак соҳасидаги оғриқ мутахассисга мурожаат қилиш учун жиддий сабаб бўла олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ревматизм ривожланаётганидан дарак берувчи симптомлар