Вирусолог Дилдора Секлер коронавирус шаклини аниқлаш борасида маълумот берди

1 дақиқа ўқиш2.2K
Вирусолог Дилдора Секлер коронавирус шаклини аниқлаш борасида маълумот берди
Вирусолог Дилдора Секлер коронавирус шаклини қандай аниқлаш ва қайси ҳолларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш кераклиги тўғрисида маълумот берди, деб ёзади Telegram’даги «Тошкент шифокорлари» канали.

Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг кечиш шаклини шартли равишда тўрт босқичга бўлиш мумкин:
Енгил шакли:
  • тана ҳарорати 38,5 даражадан паст, йўтал, ҳолсизлик, томоқда оғриқ;
  • касалликнинг ўрта ва оғир даражасига хос белгиларнинг йўқлиги;
  • сатурация — SpO2 95 фоиздан юқори.
Ўрта оғир шакли:
  • тана ҳарорати 38,5 даражадан юқори, айниқса, қисқа муддатли нормаллашувдан кейин;
  • йўталнинг кескин кўпайиши;
  • нафас олиш частотаси 24 марта/дақиқадан кўпроқ;
  • жисмоний машқларда нафас етишмаслиги;
  • сатурация — SpO2 93 фоиздан 95 фоизгача;
  • с-реактив оқсил 10 мг/литрдан ортиқ;
  • ўпка шикастланиши (юқоридаги белгилар билан МСКТ жавоби).
Оғир шакли:
  • нафас олиш частотаси 30/дақиқадан кўпроқ;
  • сатурация — SpO2 93 фоизга тенг ёки кам;
  • қондаги газлар: ПаО2 /ФиО2 ≤ 300 миллиметр симоб устуни;
  • ўпка шикастланишининг ривожланиши (24—48 соатдан кейин инфильтратив майдонларнинг 50 фоиздан ортиққа ўзгариши);
  • англаш даражасининг тушиб кетиши, қаттиқ ҳаяжон;
  • нобарқарор гемодинамика (систологик АД 90 миллиметр симоб устунидан паст ёки дистологик АД 60 миллиметр симоб устунидан паст, диурез 20 мл/соатдан кам);
  • артериал қон лактати 2 ммол/литрдан юқори;
  • қСОФА 2 баллдан юқори.
Ўта оғир шакли:
  • респиратор ёрдамида муҳтож ўткир нафас етишмовчилиги (ўпкаларнинг инвазив вентиляцияси);
  • септик шок;
  • полиорган етишмовчилик.
Дилдора Секлернинг сўзларига кўра, ўзида касалликнинг ўрта оғир шакли кечаётганини пайқаган инсон зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши керак. У бемордаги касаллик белгиларидан келиб чиқиб, уни шифохонага ётқизиш ёки ётқизмасликка оид масалани ҳал қилади.
Шу билан бирга, хавф гуруҳига кирувчи (60 ёшдан юқорилар, сурункали касаллиги бор инсонлар) беморларда ўрта оғир шакл кузатилса, улар шифохонага ётқизилиши керак.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?