00:11 / 06.07.2021
2 449

Шифокор COVID-19 да бош оғриғи белгиларини санаб берди


Фото: «Avrorra.com»
Коронавирус инфекциясининг кенг тарқалган аломатларидан бири бош оғриғи ҳисобланади, деб ёзади Британиянинг The Daily Telegraph нашри. У Лондоннинг Қироллик коллежи генетик эпидемиология профессори Тимоти Спекторнинг сўзларини келтирган.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, COVID-19 беморларининг учдан икки қисми ушбу нохушликлардан шикоят қилса, 40 ёшдан ошган одамлар орасида бу аломат ҳолатларнинг ярмида учрайди.

Кўпинча беморларда ўртача учдан беш кунгача давом этадиган мўътадил ва қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Бироқ анальгетиклар умуман таъсир қилмайди.
«Одатда оғриқ бошнинг иккала томонида сезилади, у пульсация беради, ўткир ёки эзувчи бўлиши мумкин», — дея изоҳлади мутахассис.
Спектор 15% ҳолларда бу COVID-19 юқтиришнинг ягона аломати эканлигини қўшимча қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шифокор COVID-19 да бош оғриғи белгиларини санаб берди