22:52 / 06.07.2021
1 790

Фарғонада 405 миллион сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди


Фото: Фарғона вилоят Божхона бошқармаси

Фарғона вилоятида Божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 405 миллион сўмлик телевизорларни мамлакат ҳудудига ноқонуний олиб кириш режаси фош этилди.


Маълум бўлишича, вилоят Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Бувайда тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида Чуст—Бувайда йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt ва Портер автомашиналари кузатувга олинган. Автомашиналар Бувайда туманидаги хонадонлардан бирига кириб, ҳайдовчилар воқеа жойидан яширинган.

Шундан сўнг автомашиналар хонадон эгаси Э.Д. ва холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган. Натижада автомашиналар салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 209 миллион сўмлик 125 дона телевизор борлиги аниқланган.

Шунингдек, ушбу хонадон ҳам уй эгаси Э.Д. ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида умумий қиймати 196 миллион сўмлик 126 дона телевизор сақланаётгани маълум бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада 405 миллион сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди