
Ўзбекистонда 6 июль куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб 136 288 доза COVID-19’га қарши вакцина қўлланилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Улардан 93 358 дозаси биринчи босқичда, 20 916 дозаси иккинчи босқичда ҳамда 22 014 дозаси учинчи босқичда қўлланилган.

Фото: ССВ матбуот хизмати
Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 4 361 222 доза вакцинадан фойдаланилган, уларнинг 1 348 382 дозаси иккинчи ва 422 220 дозаси учинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 2 590 620 кишини ташкил этмоқда.
6 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни
- Наманган вилояти (21 329 доза),
- Фарғона вилояти (20 821 доза),
- Андижон вилояти (20 633 доза) банд қилди.
- Наманган вилоятида 535 872 доза,
- Фарғона вилоятида 515 597 доза,
- Андижон вилоятида 497 478 дозани ташкил қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар