09:22 / 10.07.2021
2 199

Самарқандда ЙПХ ходимини уриб, тан жароҳати етказган ҳайдовчига нисбатан жиноий иш очилди


Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
Самарқанд шаҳрида Matiz ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб тан жароҳати етказди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йил 27 май куни соат 01:30 ларда Самарқанд шаҳрининг Туркистон кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Matiz русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчи Д.С. дан тегишли ҳужжатларини тақдим қилишни сўраганида ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим қилмаслигини айтиб, унга нисбатан қўпол муносабатда бўлган.

Ҳайдовчининг оғзидан спиртли ичимликни ҳиди келиб турганлиги сабабли уни нарколог кўригидан ўтказиш таклиф қилинганида ҳайдовчи автомашинадан тушиб, тўсатдан ЙПХ инспекторининг юзига уриб тан жароҳати етказган.

Ҳодиса содир бўлган жой ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими ходимлари иштирокида Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан кўздан кечирилиб ҳужжатлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Д.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми «а» банди (ҳақорат қилиш) ва 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ЙПХ ходимини уриб, тан жароҳати етказган ҳайдовчига нисбатан жиноий иш очилди