2 520
Тошкентда Spark устида шеригини боғлаб, TikTok’ка ролик суратга олган блогерлар 10 суткага қамалди
Кадр: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Spark устида бир фуқаронинг боғланган ҳолда ҳаракатланаётгани тасвирланган видео тарқалди. «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» дастурида маълум қилинишича, қоидабузар блогерлар жавобгарликка тортилган.
Маълум қилинишича, видеодаги ҳолат 1 июль куни Яшнобод туманида содир бўлган. Унда бир фуқаронинг Spark томига боғланган ҳолда ҳаракатлангани ва унинг яна икки шериги ҳолатни видеога олгани тасвирланган.
«Бу менинг ғоям эди. Одамлар учун озгина қизиқроқ бўлиши учун қилдик. Бу ишимдан афсусдаман», — дейди қоидабузарлардан бири.
Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганиб чиқилиб, иш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125 ва 183-моддалари (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, майда безорилик) бўйича судга тақдим этилган. Суд эса қоидабузар блогерлар нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва БМҲнинг уч баравари (735 минг сўм) миқдорида жарима тайинлаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди