15:06 / 18.07.2021
1 948

Нурмат Отабеков: «Афсуски, эмлаш имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаяпмиз»


Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков юртимиздаги вакцинация жараёнларига киритилган энг сўнгги ўзгаришлар ҳақида интервью берди.

«Ўзбекистонда эмлаш календарига мувофиқ 13 та турдаги эмлаш мавжуд. Эмлаш календарини Республика Бош санитария шифокори тасдиқлайди. Шу асосда давлатга буюртма берилади ва давлат бу жараённи молиялаштиради.

Шунингдек, мавсумий эмлаш тури мавжуд. Бу муайян касалликнинг мавсумий авж олишидан келиб чиқиб эмланади.
Бундан ташқари, дунё ҳамжамиятида сингари эпидемик кўрсатма асосида эмлаш ҳам мавжуд. Бу бирор касаллик авж олганда оммавий эмлашни назарда тутади.

Соғломлаштириб эмлаш тури ҳам мавжудки, бунда бемор даволанганидан сўнг эмланади. Афсуски, эмлаш имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаяпмиз», —дейди Отабеков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нурмат Отабеков: «Афсуски, эмлаш имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаяпмиз»