
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда антирекорд яна янгилангани, сўнгги бир кунда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 773 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 507 нафарга етгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 23 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 123559 (+773) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 68 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 21 нафари Андижон вилоятида,
- 17 нафари Бухоро вилоятида,
- 94 нафари Жиззах вилоятида,
- 14 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 12 нафари Навоий вилоятида,
- 33 нафари Наманган вилоятида,
- 85 нафари Самарқанд вилоятида,
- 27 нафари Сирдарё вилоятида,
- 88 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 81 нафари Фарғона вилоятида,
- 29 нафари Хоразм вилоятида,
- 95 нафари Тошкент вилоятида,
- 109 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 93 нафар,
- Бухоро вилоятида 28 нафар,
- Жиззах вилоятида 104 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 17 нафар,
- Навоий вилоятида 13 нафар,
- Наманган вилоятида 41 нафар,
- Сирдарё вилоятида 24 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 64 нафар,
- Фарғона вилоятида 84 нафар,
- Хоразм вилоятида 32 нафар,
- Тошкент вилоятида 63 нафар,
- Тошкент шаҳрида 96 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 117962 (+659) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар