
Фото: ФВВ
Бугун, 28 июль куни соат 06:15да Музработ тумани «Юртим жамоли» МФЙда жойлашган «Қора марварид» МЧЖга қарашли Автомобилларга газ қуйиш шохобчасида «УАЗ» русумли автомобилга ўрнатилган газ баллонининг ёрилиши юзага келди.
Натижада автомобиль ва шохобчанинг том қисми зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ҳамда вафот этганлар йўқ.
Ҳозирда ҳодиса сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар