Ўзбекистонга фуқаролик авиацияси учун Airbus вертолётлари олиб келиниши бўйича кўп марта хабар берилганди. Жорий йил февраль ойида транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда Airbus International компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице президенти Жак Гарриг ўртасида Airbus Helicopters компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи тўртта вертолёт харид қилинаётгани тўғрисида маълумот тарқатилган.
Бу вертолётлардан биринчиси 4 июнда, иккинчи 12 июнда Ўзбекистонга етиб келган ва шу кунгача расмийлаштириш жараёни ўтказилган. Келтирилган бу вертолётлар H-125 моделда бўлиб, октябрь ойида етиб келиши режалаштирилаётган, H-130 моделдаги қолган иккита вертолёт бирмунча йирикроқ ўлчамда бўлади.
Бугун, 31 июль куни вертолётларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтмоқда ва бу Ўзбекистонда фуқаролик авиациясининг янги йўналиши очилганидан дарак беради. Тақдимот маросимида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этяпти. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?